“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес клубдоши Лионель Мессининг ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди ва унинг дунёнинг энг яхши футболчисига бериладиган "Олтин тўп" совринига имкониятларига баҳо берди.

"Эҳтимол Роналду унвонни олишда устунликка эгадир. Менинг фикримча, Месси дунёнинг энг яхши футболчиси. У ўз терма жамоаси билан унвон қўлга киритмаган бўлса-да, ўйинлар тақдирини ҳал қилади, натижалар қилади. 

Ҳамма Мессига Америка Кубоги ва суддан кейин қийин бўлганини билади, бироқ у ҳамиша ўзини тутиб олган ва биз уни қўллаб-қувватлашимиз лозим", деб айтди Суарес.

Манба: Tribuna.Uz