Хитойнинг Хэбэй вилоятида тўхтовсиз ёмғир ёғиши оқибатида 105 киши нобуд бўлди, деб ёзмоқда "Чжунго циннянь бао" газетаси маҳаллий ҳокимият маълумотларига таянган ҳолда. 

Сурункали ёмғирлар бошланган 18 июлдан бери 104 киши бедарак йўқолган. Умуман, Хэбэй вилоятидаги табиий офатдан 8,93 миллион киши жабр кўрган. 

Талофат етган туманлардан 307 минг киши кўчирилган. 52 минг бино вайрон бўлиб, 160,7 мингтаси зарарлангани хабар қилинмоқда. 

Етказилган иқтисодий талофат 15,34 миллиард юанга (2,3 миллиард АҚШ доллари атрофида) баҳоланмоқда.