Қоидага кўра, энг тезкор дронлар одатда прототип ёки қўлда ясалган қурилмалар ҳисобланади. Шунга қарамай, Teal бу фикрга қарши чиқиб, барча тижорат дронлари орасида энг тезкорини яратганини маълум қилади. Уларнинг янги қурилмаси соатига 110 километр тезликда тоққа чиқаётган машинадан ўзиб кетиши мумкин. 

Квадрокоптер 3 км радиусда ишлайди, у 20 дақиқагача уча олади. Teal’нинг дрони жуда кучли шамолга бардошли (65 км/с) қилиб яратилган. У аниқ GPS’и ҳамда тажрибасиз учувчилар учун бир неча режимлари билан ҳам мақтаниши мумкин. 

Teal ўз дронини 13 мегапикселли камера билан таъминлаган бўлиб, у 4К-видеотасвирларни қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари қурилма NVIDIA Tegra TX1 процессори ва бошқа иловаларни яратишга имкон берувчи дастурий платформага эга. Шунингдек квадрокоптер парвозни назорат қилувчи дастурий таъминот билан ҳам бойитилган.

Teal квадрокоптерининг олдиндан буюртма нархи - 1 299 доллар.