Тунис президенти 1605 нафар маҳбусга нисбатан амнистия қонунини имзолади

Жаҳон 23 Июль 2016 5231
Фото: AP

Тунис Республикаси президенти Бежи Қойид ас-Себсий 1605 нафар маҳбусга нисбатан амнистия қонунига имзо чекди. Бу ҳақда 23 июль куни давлат раҳбари маъмурияти маълум қилган.

"Тунис президенти Бежи Қойид ас-Себсий 23 июль куни мамлакат адлия вазири Умар Мансур билан учрашди. Учрашувда Тунис Республикасининг 60 йиллиги муносабати билан маҳбусларни кечириш ҳақида гап юритилди, - дейилади ҳужжатда.

– Давлат раҳбари 1605 нафар маҳбусни кечиришга аҳд қилди. Бунга мувофиқ 876 киши озодликка чиқарилди, 729 нафар кишининг эса жазоси енгиллаштирилди".

Маълумот учун: 1957 йилнинг 25 июль куни мамлакатда монархия тугатилиб, Тунис Республикасига асос солинган эди.

Кўпроқ янгиликлар