Туркияда давлат тўнтарувига уринишни ташкиллаштиришда айбланаётган муҳолиф имом Фатҳулла Гуленнинг қариндоши ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Haber Turk.

Муҳаммад Саид Гулен давлат тўнтарувига уриниш иши бўйича Эрзурум шаҳрида ҳибсга олинди.

Аввалроқ Гулен АҚШни Туркияга уни экстрадиция қилишни рад этишга чақирганди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат ҳукумати АҚШга имомнинг берилиши бўйича расмий сўров юборишини маълум қилганди.