Ҳозир ташқарида айни ёз палласи. Кунлар жуда иссиқ. Ёзнинг жазирама кунларида кичкинтойларнинг ота-оналари имкон қадар фарзандига қулай шароит яратишга ҳаракат қилишади. 

Қуйида эътиборингизга тиббиёт фанлари номзоди Евгений Олегович Комаровскийнинг иссиқда болага қандай ёрдам бериш тўғрисидаги тавсиялари ҳавола этилади. 
Кондиционер танлаймиз

Бола ўтирган хонага вентелятордан кўра кўпроқ кондиционер тўғри келади. Асосий параметрлар -  ҳарорат ва намлик назорат қилинса, бас.

Режимга риоя қиламиз

Оптимал ҳарорат – 22 даража. Намлик – 40 фоиздан кам бўлиши керак эмас. Унинг таъсирини аниқлашга термометр ва гигрометр ёрдам беради, тўғирлашга эса – кондиционерни бошқариш режими ва ҳавони намлантирувчи восита ёҳуд тез-тез хонани тозалаш керак бўлади.

Меъёрни унутмаймиз

Хона ҳароратини аста-секин пасайтириш лозим. Агар боланинг хонасидаги ҳарорат 30 даража иссиқ бўлса-ю, уни 24 даражага тушириш зарурати пайдо бўлса, у ҳолда кондиционерни аввал 28 даражага, ярим соатдан кейин – 26 даражага ва шундан сўнггина 24 даражага тушириш керак.

Хонани тез-тез шамоллатамиз

Фарзандингиз ўтирган хонани вақти-вақти билан шамоллатиб туринг: кондиционер ва вентелятор ҳавони қуритади. 

Тўғри йўналтирамиз

Кондиционерни шундай йўналтириш керакки, у тўғридан-тўғри болага ёки болалар кроватига келиб тегмасин. 

Сув ванналарини ёддан чиқармаймиз

Иссиқ кунда бола ҳар 2 соатда бир марта 1-2 дақиқадан салқин ванна ёки душ қабул қилиши керак. Уни ҳадеб артавериш керак эмас. 

Кўп суюқлик ичирамиз

Кичкинтой кўп суюқлик ичиши лозим. 1 ёшгача бўлган болаларга газланмаган минерал сув тўғри келади, ундан катталарга эса – бироз шўр ёки газланган сув тавсия этилади. Шунингдек сархил ёки қуритилган мевалардан тайёрланган витаминларга бой шарбатлар ва гиёҳли чойлар ҳам айни муддао. Муҳим қоида: болани ичимликларни ичишга мажбурламанг, таклиф қилинг.

Энг асосийси – агар ота-она исиб кетаётган бўлса, бола жуда исиб кетаётганлигини унутмаслик. Меъёрга амал қилинса ва тўғри ишлатилса, кондиционер бола учун хавф туғдирмайди.