АҚШ президенти махсус вакили Бретт Макгерк Россия ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашувчи халқаро коалицияда иштирок этиши ҳозирча истисно қилинишини айтди. Бу ҳақда Sky News Arabia хабар берди. 

"АҚШ Сурия ҳукуматини моддий ва ҳарбий томондан қўллаб-қувватловчи Москвага ишонмайди", деб тушунтирди Макгерк.

У Вашингтон ва Москва "Жабҳад ан-Нусра" террорчиларига қарши зарбаларни мувоқифлаштиришини ва умуман олганда Россия Сурия ҳукумати ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишувни бажариши учун унга катта босим ўтказиши лозимлигини айтди.

Аввалроқ Россия ҳарбий-коинот кучлари Сурия шарқидаги исёнчилар базасига авиазарбалар бергани маълум қилинганди. Бу базадан АҚШ ва Буюк Британия махсус кучлари фойдаланади.