Японияда мактаб ўқувчилари Токио-2020 олимпиадаси бошланишига 4 йил қолган кунни нишонлашди. Маросим Токио шаҳри аэропорти ҳудудида ўтказилган. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатди.

Япониялик мактаб ўқувчилари гуруҳи 2000тадан ортиқ оригами ва қоғоз турналардан глобус ясашган. Маросимда 1964 йилги олимпиадада оғир атлетика бўйича чемпион бўлган Есинобу Миякэ, Токио губернатори ўринбосари Такаши Ямамото ҳамда собиқ губернатор Еити Масудзоэ иштирок этган.

Халқаро олимпия қўмитаси танловига кўра, Токио шаҳри Истанбул ва Мадрид шаҳарларини ортда қолдириб, 2020 йилги Олимпиада мезбонлигига эга бўлганди.

Токиодаги Ёзги Олимпиада 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар бўлиб ўтади.