Австралия Миллий Олимпия қўмитаси Рио-де-Жанейродаги Олимпия қишлоғини яшаш учун яроқсиз деб топди. Бу ҳақда Sydney Morning Herald нашри хабар бермоқда. 

Австралия МОҚ вакиллари Олимпия делегациялари бўлган жойларда қувурлардан сув оқиб ётгани, ҳожатхоналар ишламагани, зинапояларда чироқ бўлмаганига эътибор қаратишган. Таъкидланишича, Олимпиада ижроия қўмитаси носозликларни бартараф этиш учун жойларга тегишли ходимларни юборган.  

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада бошланишига 11 кун қолмоқда.