Венгриядаги Гран-при вақтида «Феррари» пилоти Себастьян Феттель кичик мухлисидан суратни совғага қабул қилди.

Бу суратда 3 совриндор пилот подиумда тасвирланган. Подиумда биринчи ўринда Феттель, иккинчида – Кими Райкконен, учинчи ўринда нидерландияликлар байроғи билан Макс Ферстаппен тасвирланган.

Феттель кутилмаган совғани қабул қилган ва уни ўзи жойлашган хона деворига ёпиштириб қўйган.