«Валенсия» ярим ҳимоячиси Андре Гомеш «Барселона»га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Маrcа хабар беради.

Манбада айтилишича, «Барселона» Португалия терма жамоаси футболчиси учун 70 миллион евро тўлайди. «Валенсия» 35 миллионни трансфер амалга ошиши билан, 20 миллионни маълум вақт ўтгач, яна 15 миллионни футболчининг «Барселона»даги иштирокига қараб бонус сифатида олади.

«Валенсия» Гомешни 2014 йилда «Бенфика»дан 15 миллион еврога сотиб олганди.