“Сандерленд” клуби Дэвид Мойес жамоа бош мураббийи лавозимини эгаллагани ҳақида маълум қилди. Клуб расмий сайти берган маълумотга кўра, 53 ёшли мутахассис билан 4 йиллик шартнома имзоланди.

“Мен “Сандерленд”га қўшилишдан жуда хурсандман. Мен учун бу янги чақирув ва янги имкониятлар. Мен Англия Премьер лигасига қайтишдан хурсандман”, – деди Мойес.

Бунга қадар жамоани 22 июль куни Англия терма жамоаси бош мураббийлигини эгаллаган Сэм Эллардайс бошқарган. Ўтган мавсум якунларига кўра, “Сандерленд” 17-ўринни банд қилган.