Буюк британиялик автопилот, "Мерседес" жамоаси аъзоси Льюис Ҳэмилтон Венгриядаги Гран-При ғолибига айланди. Иккинчи ўрин унинг жамоадоши, германиялик Нико Росбергга, учинчи ўрин эса австралиялик Даниэль Риккардога ("Ред Булл") насиб этди. Кейинги ўринларда Себастьян Феттель ва Макс Ферстаппен қайд этилган.

Бугунги ғалаба Ҳэмилтон учун жорий йилда илк марта шахсий ҳисоб бўйича етакчиликни қўлга олишга имкон берди. Унинг ҳисобидаги очколар сони эндиликда 192та. Иккинчи ўриндаги Росбергда 186 очко, учинчи ўриндаги Риккардо ҳисобида 115 очко жамғарилган.

Конструкторлар кубогида Mercedes-AMG жамоаси етакчилик қилмоқда (378 очко).

Чемпионатнинг кейинги босқичи Германияда, 29-31 июль кунлари давомида ўтказилади.

Формула-1. Венгрия Гран-приси. Пойга

1. Льюис Ҳэмилтон (Mercedes AMG F1) - 70 айлана
2. Нико Росберг (Mercedes AMG F1) +1.9
3. Даниэль Риккардо (Red Bull Racing) +27.5
4. Себастьян Феттель (Scuderia Ferrari) +28.2
5. Макс Ферстаппен (Red Bull Racing) +48.6
6. Кими Райкконен (Scuderia Ferrari) +49.0
7. Фернандо Алонсо (McLaren) +1 айлана
8. Карлос Сайнс (Scuderia Toro Rosso) +1 айлана
9. Валттери Боттас (Williams) +1 айлана
10. Нико Хюлькенберг (Force India) +1 айлана
11. Серхио Перес (Force India) +1 айлана
12. Жолион Палмер (Renault Sport F1) +1 айлана
13. Эстебан Гутьеррес (Haas) +1 айлана
14. Ромен Грожан (Haas) +1 айлана
15. Кевин Магнуссен (Renault Sport F1) +1 айлана
16. Даниил Квят (Scuderia Toro Rosso) +1 круг
17. Фелипе Наср (Sauber) +1 айлана
18. Фелипе Масса (Williams) +2 айлана
19. Паскаль Верляйн (Manor) +2 айлана
20. Маркус Эрикссон (Sauber) +2 айлана
21. Рио Харианто (Manor) +2 айлана