Таниқли футбол агенти Мино Райола "Рома" жамоаси сотувга қўйилса, бу жамоани сотиб олишга тайёр.

Златан Ибраҳимович, Генрих Мхитарян, Поль Погбанинг агенти ҳисобланадиган Райола ёзги трансферлар вақтида бу футболчиларнинг иккисини "МЮ"га трансфер қилишга улгурган, учинчисининг трансфери якуний паллада турибди.

"Агар "Рома" сотувга қўйиладиган бўлса, инвесторлар гуруҳи билан биргаликда бу харидни амалга ошира оламан. Бу қизиқ лойиҳа бўларди. Мен аввал "Интер"ни сотиб олиш ҳақида ўйлаб кўргандим, лекин якунда бу ғоядан воз кечгандим.

Америкалик хўжайинлар ҳозирда "бўрилар"га етарлича эътибор қаратишмаяпти. Мен уларнинг режаларига ишонмайман. Худди, "Интер"даги лойиҳага ишонмаганим каби", дея унинг сўзларини келтиради Squawka.

Манба: Tribuna.uz