Хитойда нефть хом ашёси қазиб олиш биринчи ярим йилликда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,8 фоизга камайиб кетиб, 100,45 млн тоннани ташкил қилди. Бу ҳақда Хитойнинг ривожланиш ва ислоҳотлар давлат қўмитаси маълум қилди.   

Давлат қўмитасида айтилишича, нефть қазиб олишнинг камайиши режали асосда бўлган ва нефтга паст нархлар билан боғланган. Хитойнинг нефтни тозалаш соҳасидаги энг йирик компанияси Sinopec нефть қазиб олишни 7,5 фоизга, энг йирик нефть компанияси PetroChina эса 4,8 фоизга камайтирмоқчи. 

Жорий йилнинг январидан июнигача Хитой компаниялари 256 млн тонна нефтни тозалашган. Бу миқдор ўтган йилнинг шу давридагидан 8,9 фоизга кўпроқни ташкил қилган. Нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши 7,1 фоизга, яъни 159 млн тоннагача ўсган. Истеъмол эса 4,4 фоизга – 141 млн тоннагача ўсган.     

Биринчи ярим йилликда Хитойда табиий газ қазиб олиш 2,9 фоизга – 67,5 млрд метр 
кубгача етган, импорт эса 21,2 фоизга – 35,6 млрд метр кубгача қисқарган.

Хитойда табиий газ истеъмоли биринчи ярим йилликда 9,8 фоизга – 99,5 млрд метр кубгача ўсган.