Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Россия терма жамоасининг Рио-2016 Олимпиада ўйинларига қўйилишини тасдиқлади.

Бугун Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтган ХОҚ Ижроқўми йиғилишида Россия терма жамоасининг Олимпиада ўйинларидаги тақдири ҳал қилинди.

Ташкилот президенти Томас Бах чиқиш қилиб, якуний қарорни эълон қилди.

У Россия терма жамоаси Олимпиада ўйинларидан четлатилмаслигини билдирган.

Маълум қилинишича, IAAF томонидан допингда айбланган енгил атлетикачилар бўйича чеклов ўз кучида қолади, бу масала борасидаги қарор Спорт турлари бўйича халқаро федерация томонидан қабул қилинади.

"Бизга рухсат берилди. Лекин баъзи шартлар билан. Спортчилар учун янги мезонлар белгиланади. Рухсат берилган спортчиларнинг рўйхати яқин орада маълум қилинади. Чекловлар жиддий, йўқотишлар бўлади", деган СЭ манбаси.