АҚШнинг Калифорния штати марказий қисмида давом этаётган табиий ёнғин 8 минг гектар майдонни қамраган. 

Ёнғинга қарши кураш ишларига вертолётлар ҳамда 900 нафардан ортиқ ўт ўчирувчи жалб этилган. Ҳозирча ўт 10 фоиз ҳудуддагина бартараф этилган.

Ўтган ойдан буён давом этаётган оловни ўчиришга ҳудуддаги қуруқ ҳаво ва доимий шамол халақит бермоқда. 

Ёнғин туфайли минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.  Ёнғин, шунингдек, Юта ва Аризонада ҳам қайд этилиб, у ерда юзлаб одам эвакуация қилинган.