Аргентина футболи афсонаси Диего Марадона «Наполи»нинг аргентиналик ҳужумчиси Гонсало Ҳигуаиннинг «Ювентус»га ўтиши борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳигуаиннинг тўғридан-тўғри рақобатчи бўлган туринликлар жамоасига ўтаётгани ҳақидаги хабар қалбимни жароҳатлади.

Лекин футболчини айблаш ўринсиз. Ҳар ким ўзи учун жавоб бериши керак. Ҳигуаинни эса иложи борича кўпроқ пул топиш илинжидаги семиз мушуклар ўраб олган.

Ҳеч ким мухлислар ҳақида ўйламаяпти. Кўринишидан, яхши президент бўлишдан кўра, яхши пултопар бўлиш афзалроқ кўрилган.

Мен футболчи эканимда бундай ишлар юз бермасди. Афсуски, ФИФА бунга эътибор қаратмаяпти», – деган Марадона.

Бундан олдинроқ, «Наполи» мухлислари Ҳигуаиннинг «Ювентус»га ўтишига норозилик белгиси сифатида унинг футболкасини ёқишгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳигуаин «Ювентус» 94,7 млн евро эвазига трансфер қилинмоқда. У Мадридда туринликлар жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтган. Унинг янги жамоасидаги маоши йилига 7,5 миллион еврони ташкил қилади.

Манба: Tribuna.uz