"Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг имижи кескин ўзгарди. У сочларини бўятган. 

Аргентиналик футболчининг сочи кулрангни эслатувчи платина рангига бўялган. Бундан олдинроқ, "Арсенал" футболчиси Аарон Рэмси ҳамда "канонирлар"нинг собиқ футболчиси Самир Насри ҳам сочларини шундай рангга бўяганди.

Айни вақтда у каталонияликлар жамоаси сафида мавсумолди йиғинларига киришган.

Бугун Месси Америка Кубоги туфайли ўзига берилган таътилни муддатидан олдин якунлаб, жамоа сафига қайтгани ҳақида хабар берилганди.