"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо дунё аҳли "муккасидан кетган" Pokemon Go ўйини таъсирига тушмади ва жамоаси ҳам бундан холи бўлишини истамоқда.

"Жозе футболчилар ва жамоанинг бошқа ходимлари билан яхши алоқада ва уларнинг ўйин ва машғулотлардан ташқари вақти кўнгилдагидек ўтишини қўллаб-қувватлайди.

Уни хавотирга солаётган ягона нарса,  покемонлар билан боғлиқ гаплар. У ўйин бошланишига 48 соат қолганида шогирдлари барча қизиқишларини четга суриб, фақат олдиндаги ўйин ҳақида қайғуришини истайди", - дея клубдаги манбадан иқтибос келтирган ҳолда хабар берган Daily Star нашри.

Манба: Tribuna.uz