Афсонавий бразилиялик футболчи Пеле Рио-де-Жанейрода ўтадиган Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда UOL интернет портали хабар бермоқда.

Пеле 22 июль куни ўзи туғилган шаҳар Сантосда ўтган эстафетада иштирок этди. Олимпия олови Пелега бағишланган музейда ёқилди, футболчининг ўзи эса балкондан чиқиб,қўлида факель билан мухлислари билан учрашди. Шу сабаб у соғлиғидаги муаммолар сабаб, айнан эстафетанинг ўзида қатнаша олмади.

5 август куни “Маракана” стадионида бўладиган очилиш маросимида у айнан қайси ролни адо этишига аниқлик киритилмаган. Тўғрисини айтганда бу ҳолат сир тутилган. UOL порталининг айтишича, 75 ёшли футбочи очилиш маросимида энг асосий мезбонлардан бири бўлади.