Украина Думаси депутати Надежда Савченкони Одессада ўзига хос тарзда кутиб олишди.

Савченко одамларнинг саволларига жавоб бераётганида икки киши унга қарата тухум отди, лекин тухумлар «нишон»га аниқ етиб бормади. Полиция икки безорини тезда қўлга олди. Маълум бўлишича, улар ватанпарварлик ташкилоти аъзолари бўлган.

Аввалроқ Украинанинг кўпчилик аҳолиси Савченкони Украина қаҳрамони унвонидан маҳрум қилишни сўраб, Порошенкога мурожаат қилгани хабар қилинганди.