Қуёш энергиясида ишловчи Solar Impulse 2 самолёти Қоҳирадан Абу-Дабига парвозини бошлади. Бу босқич самолётнинг дунё бўйлаб саёҳатининг икки кунлик якунловчи босқичидир.

Самолёт учувчиси Бертран Пикар парвоздан аввал уни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди. Эслатиб ўтамиз, самолётнинг парвози Пикар соғлиғидаги кичик муаммолар сабабли бир неча кунга қолдирилганди. 
Пикар SI 2 самолётининг яратилишидан мақсад дунёни яхшироқ қилиш ва одамларни кашфиётчилар бўлишга ундашдан иборат эканлигини айтди. 

Самолёт парвози эфирга узатилиши лойиҳа сайтида парвозларни бошқариш маркази ва аэропортдан ҳамда твиттерда олиб борилмоқда. 

Парвозни FlightRadar трекинг хизмати ёрдамида кузатиш мумкин.

Самолёт ўз саёҳатини 2015 йил 9 мартда Абу-Даби шаҳридан бошлаган. Уни навбатма-навбат икки учувчи – Бертран Пикар ва Андре Боршберг бошқариб борган. Қоҳирадан Абу-Дабига парвоз саёҳатнинг 17-босқичи бўлади.