АҚШ президентлиги учун республикачилар партиясидан номзод бўлган Дональд Трамп Франциядаги терактлар туфайли бу мамлакатдан АҚШга келувчиларни жиддийроқ текширишга чақирди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

У бу чора АҚШнинг кўпчилик учун ёпиқ мамлакатга айланишига олиб келишини тан олган.

Трамп террористик ҳужумлар қайд этилувчи барча мамлакатларнинг фуқароларига нисбатан назорат кучайтирилиши кераклигини қайд этган.