Туркиянинг Малатья шаҳрида Эрдўған тарафдорлари бўлган оломон шаҳардаги китоб дўконларидан бирини вайрон қилаётгани тасвирланган видеолавҳа интернетга жойлаштирилди.

Видеода Гуленга алоқадорлиги тахмин қилинган китоб дўконига бостириб кирган кишилар ходимларни калтаклашгани, китобларни ерга улоқтириб, бошқа бузғунчиликларни амалга оширишганини кўриш мумкин.

Бундан олдинроқ, Туркияда Фатҳулла Гулен билан алоқадорлиги учун 1669 хусусий мактаб ёпилиши ҳақида хабар берилганди.