Туркия ҳукумати мамлакатдаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин таълим муассасаларидан бўшатилган ходимлар ўрнига 20 мингдан кўпроқ ўқитувчини ишга қабул қилади, деб хабар берди Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги. 

Туркия таълим вазири Исмат Йилмазнинг айтишича, янги ўқитувчилар тўнтарувдан кейин ўз лавозимидан бўшатилган таълим тизимининг ходимлари ва мухолиф имом Фатҳулла Гулен билан алоқадорликда гумон қилинган хусусий мактаб ўқитувчилари ўрнини эгаллайдилар.