Франциянинг Лон-ле-Сонье шаҳри яқинида йўловчи автобуси йўл ташқарисига чиқиб, тўнтарилиб кетди. Автобусда Италия томон кетаётган британиялик ўсмирлар бўлган, деб ёзмоқда Daily Post North Wales. 

Уэльс компаниясига тегнишли автобусда 48 киши бўлган, улардан кўпчилигини 14-17 ёшли ўсмирлар ташкил қилган. Швейцария чегараси яқинида юз берган ушбу автофалокатда 15 киши жабрланди, воқеа жойига иккита тиббий вертолёт учиб кетган.  

Форин-офис (Буюк Британиянинг ташқи ишлар ва ҳамдўстлик ишлари бўйича взаирлиги) вакили мамлакат ҳукумати маҳаллий ҳукумат билан алоқада эканлигини маълум қилди. Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқлаштирилмоқда.