Anadolu давлат ахборот агентлиги 15 июль оқшомидаги воқеалар ва кейинги кунларда рўй бераётган жараёнга бағишлаб, турк ва инглиз тилларида "Давлат тўнтаришига уриниш: Қадамма-қадам" дея номланган китобни нашрдан чиқарди.

Anadolu агентлигининг маркетинг ишлари бўйича директор Земчи Зюбернинг маълум қилишича, китобни нашр қилишдан мақсад демократиянинг ғалабасини тараннум этиш, бу йўлда ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотирасини фотоматериаллар орқали абадийлаштириш ҳисобланади. 

Китобда исёнчиларга қарши ўтказилган митинглардан репортажлар, дунё сиёсатчиларининг Туркиядаги воқеаларга муносабатлари, мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг халқаро миқёсдаги нашрлар учун берган интервьюлари, ҳибсга олингани исёнчилар етакчиларининг рўйхати, қўлга олиш ишлари бўйича статистик маълумотлар, Анқара ва Истанбулдаги тўқнашувларга оид фоторепортажлар келтирилган.

Анқара шаҳридаги Қизилўрда майдонида китобларни бепул тарқатиш акцияси ўтказилган. Бундай китобдан жами 3 минг нусха чиқарилган.