Японияда, Pokemon Go ўйини расман тақдим этилганидан бери, ушбу ўйин билан боғлиқ 100дан ортиқ турли нохушликлар рўй берди, деб хабар қилган мамлакат бош полиция бошқармаси. Мобиль ўйин иловаси ўтган ҳафтада чиқарилган эди.  

Бошқарма маълумотларига кўра, сўнгги 4 кунда "автомобиль, мотоцикл ва велосипед бошқариш чоғида Pokemon Go ўйнаб кетганлар билан 71та ҳодиса рўй берган". Бу воқеаларда ҳеч ким жабрланмаган. 

Бундан ташқари, мамлакат бўйлаб, ушбу ўйин билан боғлиқ 30дан ортиқ воқеа-ҳодиса қайд этилган. Хусусан, Нагоя шаҳридаги ғаразгўй покемонларни қидириш билан овора бўлган қизнинг сумкасини ўғирлаган. Гифу префектурасида Бразилия фуқароси Pokemon Go ўйинига шунчалик берилиб кетганидан, тезюрар поезди тоннелида кетаётганини пайқамаган ҳам. У, 2 км масофани босиб қўйгач, полиция идорасига олиб келинган. 

Аввалроқ, Вазирлар маҳкамаси қошидаги Кибернетика хавфсизлиги ва ҳодисаларнинг олдини олиш миллий маркази, маҳаллий аҳолига Pokemon Go ўйнаш чоғида хавфсизлик чораларини унутмасликни тавсия этган эди. Хусусан, Марказ юриб ҳамда темир йўл тармоғи яқинида ўйнашдан қайтарган эди. Бундан ташқари, оддий фуқаролар учун кириш тақиқланган ҳудудларга, гарчи покемон борлиги кўрсатилса ҳам кирмасликни тавсия этганди.