Арьен Роббен мавсумолди тайёргарлик машғулотлари чоғида чов соҳасидан жароҳат олди. Лекин у янги мавсум бошлангунига қадар тикланишга ваъда берган. sports.ru сайти нидерландиялик футболчини замонанинг жароҳатга энг кўп даражада мойил футболчиси сифатида қайд этган.

У кейинги 9 мавсумда 22 марта жиддий жароҳат олган.

Сон қисмида

2007 йил. Сон мускулларининг узилиши (Даволаниш учун 14 кун муддат)
2010 йил. Сондаги оғриқ (14 кун)
2015 йил. Сон мускулларидаги жароҳат (49 кун)
2016 йил. Сон мускулларидаги жароҳат (84 кун)
2016 йил Чов қисмидаги шикастланиш (42 кун)

Бел ва қорни соҳасидаги мускулларда

2012 йил. Белдаги оғриқ (25 кун)
2015 йил. Қорин қисмидаги жароҳат (35 кун)

Тос суяклари бўғимида

2011 йил. Қовға суягида яллиғланиш (31 кун)
2011 йил. Чурра тушиш (39 кун)
2013 йил. Чов соҳасидаги жароҳат (10 кун)

Пай ва мускулларда

2008 йил. Бел мускулларидаги узилиш (21 кун)
2010 йил. Мускуллардаги шикастланиш (151 кун)
2012 йил. Бел мускулларидаги узилиш (18 кун)
2012 йил. Мускуллардаги муаммолар (28 кун)
2014 йил. Пайлардаги яллиғланиш (тендинит) (21 кун)
2015 йил. Мускуллар дискомфорти (25 кун)
2015 йил. Мускулларни тутиб турувчи тўқималар узилиши (60 кун)

Тизза

2009 йил. Тиззадаги муаммолар (21 кун)
2009 йил. Тизза бўғимидаги жароҳат (18 кун)
2013 йил. Тизза мускуллари тўқимасидаги жароҳат (42 кун)

Болдир

2008 йил. Болдир бўғимидаги узилиш (21 кун)
2008 йил. Товон тўқимасидаги яллиғланиш (14 кун)

Роббен 2009-10 йилги мавсумнинг 42 фоизлик қисмини жароҳатлар туфайли ўтказиб юборган. Кейинги мавсумларда эса кўрсаткичлар қуйидагича:
2010-2011 йилги мавсум - 63 фоиз
2011-2012 йилги мавсум - 45 фоиз
2012-2013 йилги мавсум - 68 фоиз
2013-2014 йилги мавсум - 45 фоиз
2014-2015 йилги мавсум - 45 фоиз
2015-2016 йилги мавсум - 64 фоиз

Манба: Tribuna.uz