Португалиялик ярим ҳимоячи Андре Гомешнинг «Барселона»га ўтиши бўйича жараён якунланиш арафасида.

Футболчи каталонияликлар клуби билан 5 йиллик шартнома тузади. Шартномада футболчининг товон пули миқдори 100 миллион евро этиб белгиланади.

Гомеш чоршанба куни тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзоланади.

«Барселона» унинг трансфери учун «Валенсия»га 35 миллион евро тўлаган. Яна 20 миллион евро бонус сифатида тўланиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, Гомеш «Олтин тўп» мукофотини қўлга киритса, валенсияликлар қўшимча 15 миллион евро олишади.

Манба: Tribuna.uz