"Белнефтехим" беларус компанияси смартфон учун қурилма ортидан кузатишга тўсқинлик қилувчи ғилофни тақдим қилди. Бу ҳақда концерн сайтида маълум қилинди. 

Ғилоф "Белнефтехим" таркибига кирувчи "СветлогорскХимволокно" корхонаси томонидан яратилиб, 2016 йил майида намойиш қилинган. Корхона айни вақтда ўз ихтироси учун патент олмоқда. Компанияда патент олиш учун ариза 2015 йилда берилгани ва экспертиза жараёнидан ўтаётгани маълум қилинди. Корхона патентни 2017 йилда олишни кутмоқда.  

Смартфон учун ҳимоя ғилофи вискоза асосидаги углерод материалидан тайёрланган. Материал кенг частоталар диапазонидаги (0,15 дан 1000 МГц) электрмагнит нурланишни қайтариш имконига эга. Шу тариқа, ғилофдаги телефонни GSM ва GPS сигнали орқали топиб бўлмайди.

Сноуденнинг ихтиросидан фарқли равишда, беларус корхонаси ғилофи чўнтак кўринишида ишланган. Собиқ жосус Сноуденнинг ғилофи эса қурилманинг орқа қопқоғига маҳкамланиб, SIM-карта слоти орқали уланади.