Германия сариқ матбуот ҳисобланадиган Bild газетасида Халқаро олимпия қўмитасининг қарорига бағишланган мақолада ташкилот президенти Томас Бах Россия президенти Владимир Путиннинг пудели (юнги жингалак хонаки ит) сифатида баҳоланди.

Нашр Томас Бахни Путин билан қалин алоқалари туфайли россиялик спортчиларнинг Рио-2016 олимпиадасига йўл олишига имкон берган.

Халқаро олимпия қўмитаси 24 июль куни россиялик спортчиларнинг 2016 йил августида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди.

Ундан олдинроқ, россиялик енгил атлетикачиларнинг допинг муаммоси туфайли Россия терма жамоаси тўла таркибда турнирдан четлатилиши кутилаётганди.

Ўтган ҳафтада бу нашр Россия олимпия терма жамоасининг Рио–2016 Олимпиада ўйинларидаги медаллар ҳисобини юритмаслиги ва натижалари ҳақида маълумот бермаслигини билдириб, бойкот эълон қилганди.

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Россия олимпия термасининг Рио–2016 Олимпиада ўйинларида иштироки борасида аниқ қарорни четлаб ўтган, деб ёзди нашр журналисти Вальтер Штратен. У Bild ўз қарорини қабул қилиб бўлгани ҳақида айтган.