25 июлда Эстония пойтахти – Таллин яқинидаги Эмари авиабазасига АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг 8 та A-10 Thunderbolt штурмчи самолёти икки ҳафталик машғулотларда иштирок этиш учун етиб келди, деб маълум қилинди Эстония мудофаа кучлари бош штабида. 

Самолётлар Миссури штатидаги Уайтмен авиабазасида жойлашган АҚШ қирувчи самолётлар 303-эскадрильяси таркибига киради. Самолётлар Эстонияда 8 августгача бўлиши режалаштирилмоқда. Иш кунларида самолётлар Эмаридан борт пушкаларидан отиш ва машғулот бомбаларини ташлаш бўйича машғулотлар ўтадиган, мамлакат қуролли кучлари марказий полигонига парвоз қиладилар. Самолётларда шунингдек паст баландликларда Эстония ҳаво ҳудудида парвозлар амалга оширилади.