Рио-де-Жанейрода Олимпиада-2016 ўйинларида иштирок этувчи спортчилар истиқомат қиладиган Олимпия қишлоғи очилди. Турар-жой мажмуаси ўз ичига 10 500 нафар спортчи ва 7000 нафар делегация аъзосига мўлжалланган 31 бинони қамраб олган. Умумий номерлар сони 10160тани ташкил этади. Маълум қилишларича, қишлоқча ҳудудида теннис корти, футбол майдони, бассейнлар, клиника ва тренажёр зали мавжуд.

Олимпия қишлоғининг тамаддихонаси учта футбол майдонига тенг ҳудудни эгаллайди. Спортчилар кўплаб давлатларнинг миллий таомларидан тановул қилиш имкониятига эга бўлади.

Олимпия қишлоғининг қурилиш харажатлари 1,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Лойиҳа инвестори Карвалью Хоскен мамлакатдаги иқтисодий вазият туфайли улкан зарар кўриши кутилмоқда.

Олимпиада ўйинлари 5 августдан 21 августга қадар давом этади. 

1. Рио-де-Жанейродаги Олимпия қишлоғи

2. Олимпия қишлоғи ўз ичига 31 турар-жой биносини қамраб олган

3. Барча аппартаментларда айвончалар мавжуд

4. Икки ўринли стандарт хона

5. Олимпия қишлоғидаги дам олиш зонаси

6. Олимпия қишлоғидаги спорт зали

7. Номерлардан бирининг деразасидан қаралганда...

8. Ювиниш хонаси

9. Икки кишилик стандарт хона

10. Олимпия қишлоғидаги асосий ошхона

11. Олимпия қишлоғидаги тиббиёт марказининг физиотерапия хонаси