Германия ИИВ расмий вакили Тобиас Платенинг маълум қилишича, мамлакатга таҳдид хавфи юқорилигича қолмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

“Мамлакатга таҳдид ҳолати узоқ вақтдан бери сақланиб турибди”,  - деди Плате.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра, Ансбахда юз берган портлаш оқибатида жабрланганлар сони 14 кишига етган, оғир жароҳатланганлар йўқ.

ИИВда ушбу портлашни Суриядан келган 27 ёшли қочқин уюштиргани ҳақида маълум қилишган.