Германиянинг Ройтлинген шаҳрида суриялик йигит узун пичоқ – мачете билан одамларга ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Bild нашри. Ҳужум оқибатида бир аёл ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳат олган.

Полиция маълумотларига кўра, жиноятчи Германияда кочқин мақомини олишни кутаётган 21 ёшли суриялик бўлиб чиққан. Ҳужум шаҳар марказидаги автовокзал ёнида содир этилган.    

Маълум қилинишича, даҳанаки жанг оқибатида жиноятчи пичоқ билан аёлга ўлимга олиб келувчи жароҳатлар етказган, кейинроқ эса яқин орадаги икки кишига ҳам жароҳат етказган. Бир неча дақиқалардан кейин полиция жиноятчини қўлга олган.