Америкалик ёзувчи Эрнест Хемингуэй қиёфадошлари танловида Дэйв Хемингуэй ғолиб бўлди, деб ёзмоқда Associated Press. Ғолиб ёзувчининг ҳеч қандай қариндоши ҳисобланмайди. 

Маълум қилишларича, Хемингуэй фамилияли киши танловнинг 36 йиллик тарихида илк бор ғолиб бўлди.

Танловда қатнашиш учун 140 киши истак билдирган ва у ёзувчининг севимли маскани Sloppy Joe's барида (Ки-Уэст, АҚШ) ўтказилган.
2014 йилда олти марта уринишдан сўнг Уолли Коллинз исмли эркак ушбу танловда зафар қучган эди.