Ҳиндистон ҳукумати 13та миллий нефть компанияларини ягона давлат корпорациясига бирлаштириш бўйича маслаҳатлашувларни бошлашни режалаштираяпти, деб ёзмоқда The Economic Times ўз манбаларига таянган ҳолда. 

Уларнинг маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда Ҳиндистон нефть вазирлиги 13та нефть компаниясининг қўшилишига оид баҳолаш ишларини олиб бормоқда. Булар орасида, мамлакатдаги йирик нефть қазиб олувчи компания Oil and Natural Gas Corporation (ONGC) ҳам бор. Таъкидлаш керакки, мазкур ғоя 2005 йилдан бери муҳокама этиб келинади. Бироқ, давлат комиссияси уни мақсадга номувофиқ деб келар эди. 

Қайд этилишича, янги компаниянинг бозор қиймати Россиянинг «Роснефть» компаниясидан қиммат бўлиши айтилмоқда. Чунки, Ҳиндистоннинг олтита етакчи нефть компаниясининг умумий нархи 77 млрд доллардан ошиб кетади. «Роснефть»нинг нархи эса — 55 млрд долларни ташкил этади.