Ҳиндистоннинг «Bravo Pharma» компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан соғлиқни сақлаш соҳасига инновацион ечимларни татбиқ этиш борасида ҳамкорлик қилишни йўлга қўйишади.

2016 йилнинг 22 июль куни  «Bravo Pharma» компанияси Бош директори  Ракеш Пандей раҳбарлигидаги делегация аъзолари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар давомида Ракеш Пандей компаниянинг Ўзбекистондаги ва умуман бутун дунёдаги фаолияти, шунингдек, компания IUT билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштираётгани тўғрисида сўзлаб берди.

Ракеш Пандейнинг таъкидлашича, ахборот технологиялари исталган тармоқнинг энг муҳим қисмларидан ҳисобланади. Унинг айтишича, компаниянинг инновацион ечимларни соғлиқни сақлаш соҳасига татбиқ этиш борасида режалари бор ва бу лойиҳаларни компания IUT билан ҳамкорликда амалга оширмоқчи.

«Bravo Pharma» вакили шунингдек, иқтидорли талабаларни ўқитиш учун грантлар ажратишга тайёр эканлигини билдирди.