International Champions Cup турнири ташкилотчилари «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» учрашувини бекор қилишди. Бунга Хитой шимолидаги кучли ёмғирлар туфайли Пекиндаги стадион чими футбол ўйнаш талабларига жавоб бермайдиган ҳолатга тушгани сабаб бўлган.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:30да, Пекин шаҳридаги "Миллий" стадионда ўтказилиши кутилаётганди.

Қайд этиш керакки, бу учрашув арафасида катта аншлаг юзага келган, икки жамоага янги мавсум арафасида бош мураббий сифатида келган мутахассислар Хосеп Гвардиола ҳамда Жозе Моуриньо қарама-қаршилиги қайтиши барчада катта қизиқиш уйғотганди.

Энди бу икки мураббийнинг 3 йил тўхтаб қолган тўқнашуви сентябрь ойида, АПЛнинг 4-тури доирасида рўй беради.

Манба: Tribuna.uz