Лангарчўпда сакраш бўйича икки карра Олимпия чемпиони Елена Исинбаева Страсбургдаги инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Халқаро Олимпия Қўмитасининг ижроия қўмитаси қарори устидан ариза топширмоқчи. Қўмита, уни ва россиялик енгил атлетикачиларнинг Рио-де-Жанейро Олимпиада мусобақаларида қатнашувини тақиқлаган эди, деб ойдинлик киритган спортчининг мураббийи Евгений Трофимов "Р-Спорт" агентлигига. 

Якшанба, 24 июль куни ХОҚ россиялик спортчиларнинг Олимпиадада иштирокига оид сўнгги қарор қабул қилиш ҳуқуқини халқаро спорт федерацияларига берган эди. Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмаси  IAAF аллақачон шу мазмундаги қарорни қабул қилган, унга кўра 2016 йилги Олимпия ўйинларига узунликка сакраш бўйича АҚШда машғулот ўтказувчи россиялик Дарья Клишинагина ўйинда қатнаша олади. 

"Лена ХОҚ ижроия қўмитасининг қарорини ўзи ва бутун жамоа учун асоссиз деб баҳолагани боис, Страсбург судига мурожаат қилмоқчи, — деган Трофимов телефон орқали суҳбатда. — Бироқ, уни ажаблантирган нарса, ХОҚнинг қарорига Россия спорт раҳбариятининг муносабати бўлди. Улар шунчаки, елка қисиб қўйишди, холос".

Мураббийнинг сўзларига кўра, айни вақтда Исинбаева машғулотларни давом эттирмоқда.