Хитойнинг Чжухай шаҳри полицияси шаҳар бўйлаб рўйхатдан ўтмаган транспорт воситаси – Porsche эмблемасига эга қўлбола "родстер"да юрган маҳаллий фуқарони жаримага тортди, деб хабар бермоқда CarNewsChina. Жарима қиймати 4500 юанни ташкил қилди.

Бундан ташқари, полиция фуқаронинг ҳайдовчилик гувоҳномасидаги 12 баллдан 6 балини олиб ташлади. 34 ёшли ҳайдовчи қўлбола машинани 200 сантиметр куб ҳажмдаги мотоцикл двигатели атрофидаги кузов кўринишида ясаган

.