Evleaks ники билан машҳур бўлган инсайдер Эван Бласс iPhone 7 сотувга чиқадиган санани маълум қилди.

Бласснинг фикрича, Apple iPhone 7 сотувининг биринчи тўлқинини 16 сентябрь куни қўйиб юборади. Ўша вақтда оддий версия билан бирга iPhone 7 Plus ва Pro’лар ҳам сотувга чиқарилади.

Ўтган йили Россияда iPhone 6s 9 сентябрда тақдим этилган, 9 октябрда эса сотувга чиққан эди.