23 июлда Мексикадаги Сьюдад-Альтамирано (Герреро штати) шаҳрида мэр Амбросио Сото отиб кетилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, Сьюдад-Альтамирано наркосавдогарларнинг штатдаги энг катта таянч пунктларидан бири ҳисобланади.   

Сўл демократик инқилоб партияси маълумотларига кўра, 23 июлда шунингдек Чьяпас штатидаги Сан-Хуан-Чамула шаҳри мэри ҳам ўлдириб кетилган.

Маълум қилинишича, охирги ўн йил ичида мамлакатда 75 нафар мэр ўлдириб кетилган.