Янги қиёфадаги Лионель Месси клубдошлари билан Англия сафарига жўнаб кетди.

Аргентиналик футболчига Америка Кубоги-2016 турниридаги иштироки учун қўшимча таътил берилганди ва у июль ойи охирида сафга қайтиши кутилаётганди. Бироқ у мавсумга яхши тайёргарлик кўриш учун таътилини бир неча кунга қисқартириб, жамоа ихтиёрига келиб қўшилди. Унинг имижи кескин ўзгарган ва сочлари "оқарган".

«Барселона» билан бирга сафарга Арда Турон, Луис Суарес ва Жереми Матьё ҳам жўнаб кетишган.

30 июль куни каталонияликлар клуби Шотландиянинг «Селтик» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Манба: Tribuna.uz