Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисининг Мавританияда бўлиб ўтаётган Араб давлатлари лигаси саммитида иштирок этишдан бош тортишига, суиқасд ҳозирланаётгани тўғрисидаги хабар сабаб бўлган, деб ёзмоқда Youm7 нашри ўз манбаларига асосланган ҳолда. 

Таъкидланишича, президент суиқасд тўғрисидаги хабар тасдиқланганидан кейин, саммитга бормасликка аҳд қилган. 

Араб давлатлари лигасининг 27-саммити 25 июль, душанба куни Мавританиянинг Нуакшот шаҳрида ўз ишини бошлайди. Унинг ишида Миср бош вазири Шариф Исмоил қатнашади.