Бельгиялик олимлар ДНК-таҳлили ёрдамида 1934 йил 17 февралдаги бахтсиз ҳодисада айнан қирол Альберт I қурбон бўлганини исботлашди. 

Шу пайтга қадар, Бельгия қироли Альберт I нинг ўлими билан боғлиқ турли хил миш-мишлар ҳамон давом этади. Бельгиянинг Левен университети ирсиётчи мутахассиси Мартин Лармюсо ва унинг ҳамкасблари бу масалага ойдинлик киритиш ва узил-кесил барҳам бериш мақсадида, 1934 йилги воқеа жойидан топилган қон қолдиқларининг ДНК намунасини унинг узоқ қариндошлари: бугунги кундаги тирик қирол Симеон II ва немис баронессаси Анна-Мария Фрайфрау фон Хаксхаузен ДНК намуналари билан солиштиришган. 

Таҳлил, қон айнан Альберт Iга тегишли эканини тасдиқлади. Бироқ, бу хулоса, қирол ўлимига оид турли тўқима назарияларга мос келмайди. Чунки, уларда қиролнинг ўлимига ҳеч ким гувоҳ бўлмагани айтилади. 

Турли хил маълумотларга кўра, қирол сиёсий суиқасд қурбони бўлган. Айримлар, унинг бошқа жойда ўлдирилганини таъкидлашади. Гўёки унинг жасади Marche-les-Damesда топилмаган. Шу билан бирга, бу каби тахмин ва назариялар ўз тасдиғини топмаган ва уларнинг биронтасини тасдиқловчи далил ҳам мавжуд эмас.