Португалия терма жамоаси билан Европа чемпионлигини қўлга киритган, айни вақтда таътилни ўтказаётган «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду қоидасиз жанглар курашчиси (UFC), ярим енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланган ирландиялик Конор Макгрегор билан учрашди. 

Макгрегор ҳозирда Лас-Вегас шаҳрида Нэйт Диас билан бўладиган жангга тайёргарлик кўрмоқда.

Спортчилар биргаликда машғулот ўтказишган.

Макгрегор португалиялик футболчининг жисмоний ҳолати ҳақида илиқ фикрлар билдирган ва  унга Forbes рейтингининг энг юқори поғонасига чиқиб олишни тилаган.

Бундан аввалроқ Роналду машғулотларга 10 августдан кейин қайтишини, 9 август куни «Севилья»га қарши бўлиб ўтадиган Европа Суперкубоги финалини ўтказиб юборишини маълум қилганди.

Макгрегор ва Диас ўртасидаги жанг 20 август куни Лас-Вегас шаҳрида ўтказилиши белгиланган.