Ростуризм раҳбари Олег Сафонов Россия, Мўғулистон ва Хитой ҳамкорликда янги сайёҳлик брендини илгари суриш режаси ҳақида маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Қайд этилишича, бу ҳақда томонлар ХХРдаги йиғилиши чоғида эълон қилган. 

««Буюк чой йўли» бренди воситасида янги сайёҳлик маҳсулотини тақдим қилмоқчимиз. Қайд этишни хоҳлардимки, биз бу йўналишни ҳамкорликда тарғиб қилишни режалаштираяпмиз», — деган Сафонов.